Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган чет тили ҳамда умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш тест синовларида узрли сабабларга кўра қатнаша олмаган талабгорлар тўловни энди my.gov.uz сайти орқали мурожаат йўллаган ҳолда қайтариб олишлари мумкин.
Бунда талабгорга Билимни баҳолаш агентлигининг ҳисобварағига келиб тушган тўлов миқдори қайтарилади.
Агентлик мазкур хизмат синов тариқасида ишга туширилганлигни маълум қилди.