Халқ таълими вазирининг 2019-йил 28-декабрдаги 406-сон буйруғига кўра Директорнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимининг штат бирлиги мактабдаги синфлар сонига боғлиқ бўлиб, унга кўра:
–Мактабда 30 ва ундан ортиқ синф мавжуд бўлганда мазкур лавозим учун 1.5 штат бирлиги ажратилади.
Ушбу буйруқнинг 1-иловасига асосан директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимлари қўшимча равишда қуйидаги миқдорларда киритилади:
–40-49 синф комплектлари бўлганда 0,5 бирликдан;
–50 ва ундан ортиқ синф комплектлари бўлганда 1,0 бирликдан.
Юқоридаги ҳолатда синфлар сони 40та бўлган бўлса, ММИБДЎ лавозими учун қўшимча 0.5 штат бирлиги қўшилади ва жами 2 штат бирлигидан иборат бўлади.
Мазкур штат бирлигини ташкил этиш учун мактаб раҳбарияти, ММТБ мудири ҳамда туман Молия бўлими раҳбари томонидан янги штатлар жадвали тасдиқланади.
Шунга кўра бу ҳолатда мактаб директори туман ММТБ ва Молия бўлимига синфлар кўпайганлигини асос қилиб, штатлар жадвалини кўпайтириш ҳақида алоҳида хат чиқариши лозим.