20 октябрь куни умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинининг Республика босқичи ўтказилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
«Тадбирда юртимиздаги барча ҳудуддан учтадан жами 42 та жамоа иштирок этмоқда.
Турнирда иштирок этаётган жами 294 нафар ўқувчиларга омад тилаб қоламиз.
Эслатиб ўтамиз, ғолиб жамоа Олий таълим муассасаларига имтиёз асосида ўқишга қабул қилинади ҳамда 1 ўқув йили мобайнида «Заковат» стипендияси билан рағбатлантириб борилади» — дейилади вазирлик хабарида.