Эндиликда фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига хорижий тил сертификати талаб этилади

Қонунчиликка кўра (ПФ-81, 2024.24.05) 2025-2026 ўқув йили қабулидан бошлаб фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади.

 

 

Бунда фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул қилишда ушбу фандан тест синови ўтказилмайди. Абитуриентлардан белгиланган даражадаги сертификатни тақдим этиш талаб этилади.

 

 

Билимни баҳолаш агентлиги абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар ойда хорижий тилларни билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш бўйича имтиҳонлар ўтказиб келмоқда. Имтиҳонда иштирок этиш учун my.gov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтилади. Имтиҳонлар жадвали билан мана бу ҳавола орқали танишиш мумкин:

 

https://uzbmb.uz/page/test_jadval_cefr

 

Шунингдек, абитуриентлар олий таълим йўналишларига қабул қилишда тан олинадиган хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатлар ва талаб этилган даражалар билан мана бу ҳавола орқали танишишлари мумкин:

 

https://lex.uz/pdfs/6943986

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры