Бирлашган Араб Амирликларидан келган эксперт Аҳмед ал-Бастаки Ўзбекистон таълим тизимини ривожлантириш бўйича ўз фикрларини билдирди.
БАА миллий мактаблари ташкилоти раҳбари Кун.уз сайтга берган интервьюсида бу борада эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтган.
«Давлат тизимида эски технологиялардан фойдаланаётгани, уларни бироз замонга мослаш керак. Таълим дастурларини эса янгилаш лозим», – дейди ал-Бастаки.
Унинг фикрига кўра, Ўзбекистон таълимда ҳамон эски техникалардан фойдаланмоқда. Бу жараёнда ўқув дастурини янгилаш лозим.
«Чунки дунё анча илгарилаб кетди. Масалан, сунъий интеллект ҳақида ҳам бош қотиришингиз керак. Чунки ёш авлод келажак ҳақида кўпроқ билиши керак. Улар 10 йилдан кейин нима қилади, қаерда ишлайди, деган саволларга жавоб топиш керак», — деган БАА вакили журналистлар билан суҳбатда.