Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлигининг тегишли қўшма қарорига мувофиқ, жорий йилнинг октябрь ноябрь ойларида болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг мутахассислик ва жисмоний тарбия фанлари педагог кадрларини малака синовларидан ўтказиш белгиланган.
Шунингдек, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан мазкур таълим муассасалари педагогларини аттестациядан ўтказишга доир синов материаллари ишлаб чиқилди.
Ушбу ўқув адабиётлари ва синов материаллари малака тоифасини олиш учун аттестация имтиҳонларида иштирок этадиган номзодлар учун тавсиявий аҳамиятга эга.
Фан спесификациялари:
Рус тили (ўзбек синфлари учун)
Информатика ва Ахборот технологиялари
МАХСУС ФАНЛАР
Жаҳон мусиқа тарихи (рус тилида)
Оъзбек мусиқа тарихи (рус тилида)