Педагоглар учун янги олинган тоифа қачондан бошлаб кучга киради?

Аттестация якунланганидан сўнг бир ой муддатда ваколатли вазирликлар раҳбарининг буйруғи (қарори) билан аттестация натижаларига кўра тоифа олган педагогларнинг рўйхати тасдиқланади ҳамда ҚР-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатлар берилади.

Навбатдаги мажбурий ва навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра педагогларнинг ойлик иш ҳақларига киритиладиган ўзгаришлар автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилиши учун ваколатли вазирликнинг расмий веб-сайти UzASBO ёки бошқа молиявий ҳисоб-китоб дастурлари ҳамда мактаб бошқарув (ЭРП) дастурлари билан интеграция қилинади.

 

Педагогларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры