Усмон Шарифходжаев Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан, бугунги кунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган Усмон Шарифходжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида Усмон Шарифходжаевни кузатиш маросими бўлиб ўтди. Вазирлик жамоаси унинг келгуси касбий фаолиятида катта мувафаққиятлар тилади.

 

Шу ўринда Усмон Шарифходжаев ҳам ўтган вақт давомида барча ҳамкасблар билан ҳамжиҳат меҳнат қилганлигини таъкидлаб ўтди ҳамда бунинг учун вазирлик жамоасига ўз миннатдорлигини билдирди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры