Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги қонуннинг 59-моддасида кўра, таълим ташкилотларининг фаолиятини ички ва ташқи баҳолаш қуйидагича ўтказилади:

 

– таълим ташкилотларининг фаолияти ташқи баҳолашдан ўтказилишидан олдин улар таълим соҳасидаги тегишли ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи томонидан ишлаб чиқилган аттестация мезонлари ва кўрсаткичлари асосида ўз фаолиятини мустақил равишда ички баҳолашдан ўтказади;

 

– таълим ташкилотлари ўз фаолияти ташқи баҳолашдан ўтказилишидан икки ой олдин ички баҳолаш натижаларини таълим соҳасидаги тегишли ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органига тақдим этади;

 

– таълим соҳасидаги тегишли ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи таълим ташкилотининг фаолиятини ички баҳолаш якунларини ўрганади ва улардан таълим ташкилотининг фаолиятини ташқи баҳолаш жараёнида фойдаланади;

 

– таълим ташкилоти раҳбари ички баҳолаш натижаларининг ишончлилиги учун жавобгар бўлади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры