Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низомда белгиланган Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш Мезонларида 9та мезон қайд этилган бўлиб, улар қаторида тил сертификати мавжуд эмас.
Шу сабабли педагогнинг бу натижаси учун директор жамғармасидан устама берилмайди.