Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сонли қарори билан тасдиқланган низомга кўра:
– ходим асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда (жорий йил давомида) малака ошириш курсларидан узрли сабабларсиз ўтмаган тақдирда, у билан тузилган меҳнат шартномаси амал қилиш муддатидан қатъи назар, белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади. Мазкур ходимнинг таълим муассасасида ўз лавозимидаги фаолиятини давом эттириши учун ихтисослаштирилган таълим ташкилоти билан бевосита тузилган шартнома асосида ўз малакасини оширган бўлиши талаб қилинади.