Аввалроқ, Сирдарё вилоятида ўқувчиларни игна санчиш билан жазолаётган ўқитувчи ҳақида хабар берган эдик.
Сирдарё вилояти ИИБ бу ҳақда расмий муносабат билдирди.
“Сирдарё вилояти ИИБнинг 102-қисқа рақамига Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи Э. Ғ. Сирдарё туманидаги 27-сонли мактабда 1е-синфда ўқувчи қизи Ғ. О. ўқитувчиси Абдуллаева Гўзал қўлига игна тиққан ва ҳожатхонага чиқармасдан тазйиқ ўтказганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди. Суриштирув давомида мутахассислар томонидан ушбу мактабнинг 1-е синф ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказганида суҳбатда иштирок этган 28 нафар ўқувчилар ўқитувчиси томонидан ҳеч қанақа қўполлик қилмаганлиги, Ғ. О. уришмаганлиги, унга игна тиқмаганлигини билдиришган. Суриштирув давомида юқоридаги ҳолат тасдиғини топмаган. Ота оналар томонидан эса ўқитувчи ижобий тавсифланган.
Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Ғ.О.га Суд тиббий экспертизасига олган тан жароҳати юзасидан экспертиза тайинланган.
Сирдарё тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда”,- дейилади ИИБ хабарида.