Ижтимоий тармоқларда «Ўқувчилар игна санчиш билан жазоланаётгани айтилмоқда» мазмунидаги хабар тарқалди.
Хабарда келтирилишича, Сирдарёдаги 27-сонли мактабда бошланғич синф ўқувчилари қўлларига игна санчиш орқали жазоланаётгани айтилган.
1- синфнинг раҳбари бўлган ўқитувчи болаларга тазйиқ ўтказиб, уларнинг ҳожатхонага борошига ҳам рухсат бермасдан, синфхона эшигини беркитиб дарс ўтган, шунингдек, болаларнинг қўлига игна ҳам санчган.Мурожаатчи эса, бу ҳолатга болалар дарсдан кейин бўладиган 50 минг сўм тўловли қўшимча дарсга қатнашмагани сабаб бўлганини айтган.
Аниқланишича, жорий йилнинг 14 октябрь куни Андижон вилояти, Андижон туманида яшовчи фуқаро Э.С. (эркак) ИИБ га мурожаат қилиб, Сирдарё туманидаги 27-сонли мактабда 1-синфда таҳсил олаётган қизи Ғ.О. (2017 йилда туғилган) ни ўқитувчиси А.Г. (аёл) қўлига игна тиққанлиги ва хожатхонага чиқармасдан руҳий тазйиқ ўтказганлигини билдирган.
Бололар омбудсман матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳозирда туман ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жароҳат даражасини аниқлаш учун вояга етмаган Ғ.О. га нисбатан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Бу борада қўшимча маълумот берилади.