Республика давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг Рўйхати 32-гуруҳига кўра Лингвистика: инглиз тили (йўналиш коди 70230101) магистратура мутахассислиги учун қуйидаги йўналишлар мос ва турдош саналади:
• 5111400-Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили,
• 5120100-Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили,
• 5120200-Таржима назарияси ва амалиёти инглиз тили,
• 5112200-Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил: инглиз тили,
• 5141400-Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили,
• 5121200- Маданиятлараро коммуникацияларнинг лингвистик таъминоти (инглиз тили),
• 5220100-Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили,
• 5220100-Филология: инглиз тили,
• 5220600-Таржима назарияси ва амалиёти: инглиз тили,
• 5120900-Ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти,
• 5611500-Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти: инглиз тили.
Шунга кўра бакалаврни рус тилида тугатган талаба бу йўналишга топшира олмайди.