Агар талабалар уй-жойларни ижарага олсалар, ижарага берувчи жисмоний шахс томонидан ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.
Буни ijara,soliq.uz сайтида ёки Солиқ мобил иловасида «Талабалар учун ижара шартнома» бўлими орқали амалга ошириш мумкин.
Ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказишда талабалардан электрон рақамли имзо талаб қилинмайди.
Талабаларга уй-жойни ижарага берувчи мулк эгалари бу даромадлардан солиқ тўламайди. Уларга даромад солиғидан 47,1 млрд сўм имтиёз қўлланилган.