Вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун қандай натижаларга эришиш лозим?

Ҳукумат қарорига (№425, 02.08.2022) кўра, вазир жамғармаси учун номзодларга квоталар мактабнинг битирувчи-ўқувчилари томонидан тегишли ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида қайд этган натижаларига мувофиқ тақсимланган.

 

Давлат тест маркази ва Президент таълим муассасалари агентлиги тақдим этган кириш имтиҳони натижалари тўғрисидаги маълумотларга асосан вазирлик 2023 йилда Вазир жамғармасидан ойлик устама оладиган педагогларнинг сони 2000 нафар этиб белгиланган ва бу квота «Бошланғич таълим», «Аниқ ва табиий фанлар», «Хорижий тиллар», «Ижтимоий фанлар» ва «Амалий фанлар» йўналишлари бўйича туман (шаҳар)лар бўйича тақсимланган.

 

 

Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича ҳудудий кенгашлар ушбу квотага асосан номзодларни вазирликка тақдим этган.

 

 

Қарорга кўра, ҳар битта йўналиш бўйича тегишли туман (шаҳар) учун белгиланган ҳар битта квота ўрнига кўпи билан учта номзодни тақдим этилиши мумкин.

 

 

Номзодлар орасидан устама тўланадиган педагогларни танлаб олиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

 

 

1-босқичда — зарур ҳолларда, номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун тест синовлари ўтказилади;

 

 

2-босқичда — умумтаълим фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича ўтказилган тест синовларида максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади. Суҳбат ўтказиш тартиби ва мезонлари вазирнинг буйруғи билан тасдиқланади.

 

 

Ушбу устамага номзод бўлиш учун ўқувчиларингиз ОТМ ва Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида юқори балл олиши лозим.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры