Ўқитувчиларга устама тўлашдаги муаммолар ижобий ҳал этилди

 

xalqtaliminfo.uz сайти журналисти Улуғбек Пўлатовнинг ёзишича, жорий йилда Фарғона вилоятининг айрим туманларида молиявий текширувлар ўтказилган ва ўқитувчиларга директор жамғармаси ҳисобидан тайинланган устама пулларини июнь август ойларида тўлаб бериш молиявий хато деб топилиб, ўқитувчилардан Меҳнат кодексининг 269-моддасига зид равишда пулларни ундирмоқчи бўлишган.

 

 

Лекин Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг аралашуви билан ҳолатга ижобий нуқта қўйилган. Аммо худди шу каби ҳолатлар Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ҳам кузатилган.

 

 

Бу муаммонинг келиб чиқиш сабаблари нимада?

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомда устамалар ўқув йили учун белгиланиши назарда тутилган.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг (15.03.2017 йилдаги 140-сон) қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низомда ўқув йили уммумтаълим муассасаларида 2 сентябрдан келгуси йилнинг 25 майига қадар давом этиши белгиланганлиги боис, текширувчилар июнь август ойларида педагог ходимларга устама тўланмаслик керак деган хулосага келишади.

 

 

Аммо, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида»ги Низомда ҳам директор жамғармаси ҳисобидан педагогларга тайинланадиган устамаларни қайси давр мобайнида тўланиши бўйича аниқ норма белгиланмаган.

 

 

Шундан сўнг, турли хил ҳудудларда ўтказилган текширув натижалсида июнь август ойларида педагогларга тўлаб бериш тўхтатила бошланган.

 

 

Бу орада xalqtaliminfo.uz таҳририяти томонидан педагогларга июнь-август ойларида устама тўлашни тўхтатиб қўйишга ҳеч қандай асос йўқлиги, бу маълумот асосли бўлиб чиққан тақдирда ҳам педагогларга устама сифатида тўлаб берилган пулларни қайта ундириш ноқонуний эканлиги ва бу масалага эътибор қаратиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига расмий хат юборган.

 

 

Муаммо ўз ечимини топдими?

 

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-346-сонли қарорининг 3-иловаси билан Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорининг 21-бандига қўшимчалар киритилди.

 

 

Киритилган қўшимчага кўра, директор жамғармаси ҳисобидан янги ўқув йили учун тайинланадиган устамалар жорий йилнинг 1 сентябридан 31 августга қадар тўлаб борилиши белгиланди.

 

 

Айни вақтда Адлия вазирлиги томонидан Президентнинг ПҚ-346-сонли қароридан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры