Фан олимпиадаларининг иккинчи (туман) ва учинчи (ҳудудий) босқичларини ўтказиш тартиблари белгиланди

Асосий фан олимпиадаларининг иккинчи (туман) ва учинчи (ҳудудий) босқичларини ўтказиш тартиблари бўйича Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2024 йил 11 октябрдаги 331-сонли буйруғи имзоланди.

 

Унга кўра, 2024-2025-ўқув йилида умумтаълим фанлари бўйича асосий олимпиаданинг иккинчи туман (шаҳар) ва учинчи — ҳудудий босқичлари ҳамда халқаро олимпиадаларда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасига номзодларни саралашнинг биринчи босқичини ўтказилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқларига:

 

– асосий олимпиаданинг иккинчи — туман (шаҳар) ва учинчи — ҳудудий босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳудудий ташкилий қўмитани тасдиқлаш;

 

– уч кун муддатда олимпиадани ташкил этишга оид чора-тадбирлар дастури ва харажатлар сметасини ишлаб чиқиш;

 

– ташкилий қўмита йиғилишида асосий олимпиаданинг биринчи — мактаб босқичи натижаларини таҳлил қилиш, асосий олимпиаданинг иккинчи — туман (шаҳар) ва учинчи — ҳудудий босқичлари иштирокчилари рўйхатини тасдиқлаш;

 

– ҳакамлар ҳайъати ва апелляция комиссияси, аудитория раҳбарлари, назоратчилар таркибини шакллантириш;

 

– ҳакамлар ҳайъати таркибига ҳудуддаги олий таълим муассасалари, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги таълим муассасалари, академик лицейлар, давлат ва нодавлат (хусусий) умумтаълим мактабларидан тажрибали ўқитувчиларни жалб этиш;

 

– жорий йилнинг 20 октябрига қадар олимпиадаларни ўтказиш учун етарли моддий-техник базага эга, барча туман (шаҳар)лардан келиб-кетиш учун қулай бўлган жойни белгилаш;

 

– олимпиадани очиқ, адолатли ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида, аудиторияларда ва олимпиада ўтказиладиган жойларга кузатув камераларини ўрнатиш, ҳар бир аудиторияга холис назоратчи ва кузатувчиларни жалб этиш;

 

– асосий олимпиаданинг учинчи — ҳудудий босқичга олис ҳудудлардан келадиган ўқувчилар ва ўқитувчиларни ҳудудий педагогик маҳорат марказларининг ётоқхонасига жойлаштиришни ташкил этиш;

 

– олимпиада якунлагандан сўнг, уч кун муддатда олимпиада ғолибларини тантанали тақдирлаш маросимини ташкил этиш;

 

– олимпиадани ташкил этиш ва ўтказишга оид тегишли ҳужжатлар (қайднома, қарор, ҳисоботлар)нинг ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан тўғри, сифатли расмийлаштирилишини таъминлаш ва натижалари бўйича таҳлилий маълумотномани Республика ташкилий қўмитасига тақдим этиш вазифалари юклатилган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры