«Менинг боғчам» лойиҳасининг овоз бериш жараёни бошланди

15 октябрь соат 10:00 да «Очиқ буджет» порталида «Менинг боғчам» лойиҳасида овоз бериш бериш жараёни бошланди.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълум қилишича, 2025 йилги давлат инвестиция дастури асосида янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган боғчаларнинг 50 фоизи овоз бериш орқали жамоатчилик томонидан танланади.

 
 

Ҳозирда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги белгилаган рўйхат асосида республика бўйича 451 та боғча овозга қўйилган. Ажратилган буджет – 397,6 млрд сўм.

 
 

Овоз бериш жараёни 25 октябрь 10:00 гача давом этади. Худди «Ташаббусли буджет» каби, «Менинг боғчам»да ҳам «бир фуқаро – бир овоз» тамойилига амал қилинади.

 
 

Лойиҳаларга уч хил йўл билан овоз бериш мумкин:

 
 

– openbudget.uz порталининг веб-сайти орқали;

 

– порталнинг мобил иловаси орқали (Андроид, iOS);

 

– Telegramʼдаги расмий бот орқали.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры