Вазирлар Маҳкамасининг қaрoридa белгилaнгaн низомгa биноан, илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрларга аттестацияга жалб этилгунга қадар қуйидаги тартибда малака тоифаси (лавозим) берилади:
-магистр даражасига эга мутахассисларга, шунингдек, олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотли педагог кадрларга — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);
Низомнинг 48 бандида: ” Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланиши ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Талабгор, дастлаб тўғридан-тўғри иккинчи тоифа олиш бўйича мурожаат юбориши, иккинчи тоифа сертификатини олгандан кейин эса биринчи тоифа олиш учун навбатдан-ташқари аттестацияда иштирок этиши мумкин.