Ўзбекистоннинг умумий ўрта таълим муассасалари ҳудудининг хавфсизлигини таъминлаш ва ўқувчилар давоматини доимий равишда кузатиб бориш мақсадида «Хавфсиз мактаб» тизими жорий қилинмоқда.
Бу чора 2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур доирасида амалга оширилиши белгиланган.
Дастлаб, умумий ўрта таълим муассасаларига назорат камералари ва биометрик идентификация тизимларини ўрнатиш билан боғлиқ молиялаштириш манбалари аниқланади. Ушбу лойиҳанинг илк босқичи сифатида, 2024 йил 1 январгача камида 130 та мактабда «Хавфсиз мактаб» тизими жорий этилиши режалаштирилган.
2025 йил 1-центабрга қадар эса бу тизим барча умумий ўрта таълим муассасаларида тўлиқ амалга оширилиши кўзда тутилган.