Миллий сертификатга эга педагогларга қанча устама тўланади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги «2022-2026 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги 134-сонли фармонининг 9-бандига кўра, умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатга эга бўлган педагогларга устамалар тўланади.

 

Мазкур қарорга кўра, Билим ва малакани баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган қуйидаги сертификатлар учун камида B+ даража олинганда 20 фоиз миқдорида уларнинг таъриф ставкаларига нисбатан устама тўланади:

 

  • Она тили ва адабиёт
  • Тарих
  • География
  • Кимё
  • Биология
  • Математика
  • Физика

 

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб

 

– Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзи дарс берадиган фани бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама қуйидаги тартибда тўланади.

 

– халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

 

– халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида. Бунда, миллий баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши ваколатли халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.

 

2025 йил 1 январга қадар — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

 

2025 йил 1 январдан бошлаб — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида тўланади;

 

– ҳар ойлик қўшимча устама сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади;

 

– умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры