Талабалар мактабда неча соатгача дарс беришлари мумкин?

Талабанинг асосий вазифаси таълим олиш ҳисобланади. Шу туфайли талаба фақат дарсдан бўш вақтларидагина ишлашга ҳақли. Анъанавий ёки масофавий шаклда ўқишнинг аҳамияти йўқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам асосий вазифа ўқиш.

Меҳнат кодексининг 184-моддасига мувофиқ иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан ўттиз олти соат қилиб белгиланади.

 

Шунга кўра барча педагог ходимлар учун ҳафталик иш соати 36 соатдан ошмайди, бунда қонун чиқарувчи 1 ставка учун мазкур меъёрни белгилайди.

 

Мана шу қоидага кўра талаба таълим олиш вақтида бу соатларни бажара олмайди, шу туфайли у мактабда тўлиқ ставкада ишлай олмайди.

 

Бунда талаба ОТМдаги дарслари қўйилган соатларга қараб 0.5дан 0.75 ставкагача ишлаши мумкин.

 

Ҳафталик иш юкламасини бажариш учун бир кунда 7 соат вақт сарфланади. ОТМда бир кунда камида 2 пара дарс ўтилганда ҳам талаба деярли уч соат вақт кетади. Ёки ҳафтасига 2 кун ўқиш бўлганда ҳам МК 184-моддасидаги меъёрни бажариб бўлмайди. Шунга кўра кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба тўлиқ ставкада ишлай олмайди.

 

Бу вазиятда талаба бўш вақтига қараб 0.5 ёки 0.75 ставкада ишлашга ҳақли.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры