Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.10.2022 йилдаги ПҚ-407-сонли “Ўзбек имо-ишора тили ва брайль алифбосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига ўқишга қабул қилишда кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар томонидан хорижий тилни билиш бўйича миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатни тақдим этиш талаб этилмайди.