Аъло кўрсаткичларга эга ўқувчиларга қизил шаҳодатнома ва медаллар топшириш тартиби

Юқори кўрсаткичга эришган ўқувчиларни рағбатлантириш мақсадида, Ўзбекистон умумтаълим муассасалари битирувчилари учун қизил шаҳодатнома ҳамда олтин ва кумуш медаллар топшириш амалиёти йўлга қўйилган.

 

Ушбу мукофотлар таълимдаги юксак натижалари ва намунали хулқ-атвори билан ажралиб турган битирувчиларга тантанали равишда тақдим этилади.

 

9-синф битирувчилари учун қизил шаҳодатнома бериш шартлари:

 

  • 7-синфда мусиқа ва тасвирий санъат фанларидан, 8-9-синфларда эса барча фанлардан чораклик, йиллик ҳамда якуний давлат аттестацияси баҳоларининг аъло бўлиши;

 

  • Намунали хулқ-атворга эга бўлиши.

 

11-синф битирувчилари учун олтин ва кумуш медаллар топшириш шартлари:

 

Олтин медаль қуйидаги талабларга жавоб берган битирувчиларга берилади:

 

  • 9-синфни қизил шаҳодатнома билан тамомлаган бўлиши;

 

  • 10-11-синфларда барча фанлардан чораклик, йиллик ва якуний назорат баҳоларининг аъло бўлиши;

 

  • Намунали хулқ-атвор ва жамоат ишларида фаол иштирок.

 

 

Кумуш медаль қуйидаги талабларга мос битирувчиларга топширилади:

 

  • 9-синфни қизил шаҳодатнома билан тамомлаган бўлиши;

 

  • 10-11-синфларда барча фанлардан йиллик баҳоларининг аъло бўлиши;

 

  • Намунали хулқ-атвор ва жамоат ишларида фаол иштирок.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры