Туркия дарсликларидан «Марказий Осиё» ўрнини «Туркистон» га алмаштирилди

Туркия Миллий таълим вазирлиги тарих дарсликларида сезиларли ўзгаришлар киритилишини эълон қилган.

 

Янги ўқув дастурида «Марказий Осиё» атамаси ўрнига «Туркистон» атамаси қўлланилади. Мутахассислар бу янгилик ёш авлодда турк миллий онгини ва ватанпарварлик туйғусини шакллантиришга қаратилганини таъкидлаган.

 

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон турк даврини давом эттириш ва Туркиянинг дунё ҳамжамиятидаги ролини мустаҳкамлаш ниятида эканини маълум қилди. У турк дунёсининг бирлигини мустаҳкамлаш зарурлигини «Бизнинг бирлик – бизнинг кучимиз» шиори остида изоҳлаган.

 

«Раҳбарлар сифатида биз турк дунёси байроғини кўтариб юрган қалбларга йўл-йўриқ кўрсатишимиз лозим. Миллатимиз дунёсининг кучли бирлиги ва бирдамлигини таъминлаш зарур. Туркия Республикаси сифатида биз турк дунёсининг тинчлик, фаровонлик ва хавфсизлигини таъминлаш йўлида иш олиб боришда давом этамиз. Биз биргаликда ишлаймиз ва кейинги даврни турк даврига айлантириш учун, Турк асри концепциясини Турк давлатлари ташкилотига тарқатиш йўлида ҳаракат қиламиз,« — деди у.

 

Миллий Таълим вазирлиги 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб мактабгача, бошланғич ва ўрта мактаблар учун янги ўқув моделини тақдим этган. Эътибор эскирган ва илмий нотўғри атамалардан воз кечишга қаратилган. Шу доирада эндиликда «Марказий Осиё» ўрнига «Туркистон» ва «Кўчириш ва жойлаштириш қонуни» эски атамаларни алмаштиради.

 

Тарихчилар профессор Аҳмет Тасагил ва доцент Рамин Содиқ вазирлик қарорини қўллаб-қувватлаган. Улар бу ўзгариш ёш авлоднинг миллий ўзликни англаш ва ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда муҳим қадам эканлигини таъкидлаган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры