Биринчи ўринда — Оксфорд университети, 2-ўринда Массачусетс технологиялар университети, 3-ўринда эса Ҳарвард университети қайд этилган.
Топ ўнталикни буюк Британия ва АҚШ университетлари эгаллаган бўлса, Хитой университетлари ҳам анча юқоридан (топ 20 таликда 12-, 13-ўринлар Хитойда) жой олгани алоҳида қайд этиляпти.
Маълумот учун: топ 2000 таликка Ўзбекистоннинг 3 та ОТМ: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети (601-800 ўрин), Ўзбекистон миллий университети (1001-1200), Тошкент ахборот технологиялари университети (1501-ўрин) киритилди.