Фанлар кесимида аттестация тест синовлари ўтказиладиган аниқ саналар маълум бўлди

 

Мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг август декабрь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари вақти белгиланди. Унга кўра:

 

– информатика ва ахборот технологиялари фанидан — 29-октабр куни (1 кун);

 

– математика, физика фанларидан — 30-31-октабр кунлари (2 кун);

 

– бошланғич таълим фанидан — 1-2, 4 ноябрь кунлари (3 кун);

 

– ўзбек тили (Давлат тили), она тили ва адабиёт фанларидан — 5-6 ноябрь кунлари (2 кун);

 

– кимё, биология, география, иқтисодий билим асослари, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанларидан — 7-8 ноябрь кунлари (2 кун);

 

– тарих, тарбия, давлат ва ҳуқуқ асослари фанларидан — 9 ноябрь куни (1 кун);

 

– француз тили, инглиз тили, корейс тили, немис тили, хитой тили, япон тили фанларидан — 11-12 ноябрь кунлари (2 кун);

 

– рус тили (миллий мактабларда), рус тили ва адабиёти (рус), қирғиз тили ва адабиёти, қозоқ тили ва адабиёти, тожик тили ва адабиёти, туркман тили ва адабиёти, мусиқа маданияти фанларидан — 13 ноябрь куни (1 кун);

 

– жисмоний тарбия, тасвирий санъат ва чизмачилик, технология (сервис хизмати йўналиши — қиз болалар учун), технология (технология ва дизайн йўналиши — ўғил болалар учун) фанларидан — 14 ноябрь куни (1 кун);

 

– мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси, мактабгача таълим ташкилоти психологи, тарбиячи-методист, ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед, мусиқа ходими (мусиқа раҳбари), психолог, қорақалпоқ тили (давлат тили), қорақалпоқ тили ва адабиёти фанларидан — 15 ноябрь куни (1 кун);

 

 

Шунингдек қуйидаги фанлар 16 ноябрь куни (1 кун) малака тоифа синовлари ўтказилади:

 

– мусиқа адабиёти ва тарихи,

– мусиқа назарияси,

– санъат тарихи,

– амалий санъат,

– этика ва эстетика,

– академик хонандалик,

– анъанавий ижрочилик (чолғу ижрочилиги, хонандалик),

– анъанавий чолғулар ижрочилиги,

– архитектура дизайни,

– ахборот технологиялари асослари,

– бадиий гилам ва гобеленлар уста-рассоми,

– бадиий каштачилик уста-рассоми,

– бадиий кулолчилик уста-рассоми,

– бадиий наққошлик уста-рассоми,

– бадиий ёғоч ўймакорлиги уста-рассоми,

– бахшичилик санъати,

– чарм буюмлари дизайнери,

– дамли чолғулар ижрочилиги,

– дамли ва зарбли чолғулар (габой, фагот, туба , тромбон),

– дастгоҳли рангтасвир рассоми,

– драма театри ва кино актёрлиги,

– эстрада чолғулари ижрочилиги,

– эстрада хонандалиги,

– фольклор ижрочилик санъати,

– фортепиано ижрочилиги,

– графика рассоми,

– ҳайкалтарошлик,

– интерьер дизайни,

– кино ва телевидения рассоми,

– композиция,

– компьютер графикаси ва дизайн,

– концертмейстер (Жўрнавоз),

– лак миниатюраси рассоми,

– ландшафтлар ва атроф муҳит дизайнери,

– либослар дизайни,

– маҳобатли рангтасвир рассоми,

– мусиқий театр актёрлиги,

– мутахассисликка кириш,

– оммавий байрамлар ва театрлаштирилган томошалар режиссори,

– қаламтасвир,

– рангтасвир,

– қўғирчоқ театри актёрлиги,

– рангтасвир ва амалий санъат асарларини қайта тиклаш рассоми,

– рассом-фотограф,

– саноат дизайни, .

– цирк санъати (жисмоний йўналиш),

– тарбиявий ишлар методикаси,

– тарихий театр либослари санъати рассоми,

– тасвирий санъат (чизматасвир, рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик),

– театр санъати,

– театр саҳна безаги рангтасвир рассоми,

– театр санъати бутафори рассоми,

– техноген санъати,

– торли чолғулар ижрочилиги,

– умумий фортепиано,

– вокал санъати,

– халқ чолғулари ансамбли,

– халқ рақси ижрочиси,

– хонандалик,

– хор дирижёрлиги,

– хореография (Халқ саҳна рақси),

– зарбли чолғулар.

Эслатма! Аттестация имтиҳонлари ўтказиладиган жой манзиллари ҳақида маълумот берган эдик.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры