Педагогларни аттестациядан ўтказиш 2024 йил 29 октябр куни бошланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогларни аттестациядан ўтказиш 2024 йил 29 октябр куни бошланади.

 

Малака синовлари реал вақт режимида тест (жумладан, жисмоний тарбия, чет тили фанларидан ҳам) шаклида ўтказилади.

 

Аттестация икки босқичда (бир кунда ва бир вақтда) компьютер дастурлари орқали амалга оширилади.

 

Тест синовларини бажариш учун:

 

математика, информатика ва ахборот технологиялари, кимё, биология, физика фанлари учун — 120 дақиқа;

 

қолган барча фанлар учун — 90 дақиқа вақт ажратилади.

 

 

Малака синовларининг:

 

биринчи босқичида – мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш учун 40 та (мутахассислик фанидан 35 та, педагогнинг касбий стандартларидан 5 та) тест топшириғи берилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест 2 балл билан баҳоланади. Тест синовлари учун жами 80 балл берилади;

 

иккинчи босқичда – педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни («cасе студй» услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, «амалий ўйин», интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.

 

Малака (тест) синовлари ўтказиладиган манзиллар:

 

Қорақалпоғистон Республикаси: Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (Нукус шаҳри, Й. Алакўз кўчаси, 54-уй)

 

Андижон вилояти: Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (Андижон шаҳар, Истиқлол кўчаси, 8-уй)

 

Бухоро вилояти: Когон тумани ихтисослаштирилган мактаби (Когон тумани, «Чолоки» МФЙ, Қасри Орифон қишлоғи, 165-уй)

 

Жиззах вилояти: Жиззах шаҳридаги 4-умумтаълим мактаби (Жиззах шаҳар, «Кимёгар» МФЙ, Тўқимачилар кўчаси, 45-уй)

 

Қашқадарё вилояти: Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (Қарши шаҳар, Олимлар кўчаси, 2-уй)

 

Навоий вилояти: Навоий шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар мактаби (Навоий шаҳри, Алоқа кўчаси, 6-уй)

 

Наманган вилояти: Наманган шаҳридаги 15-умумтаълим мактаби (Наманган шаҳри, «Ғишкўприк» МФЙ, Уйчи кўчаси, 329-уй)

 

Самарқанд вилояти: Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (Самарқанд шаҳар, Ҳасан Обиддинов кўчаси, 7-уй)

 

Сирдарё вилояти: Гулистон шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар мактаби (Гулистон шаҳри, «Шодлик» МФЙ, Навоий шоҳ кўчаси, 55-уй)

 

Сурхондарё вилояти: Термиз шаҳридаги 26-умумтаълим мактаби (Термиз шаҳар, «Фарҳод» МФЙ, Алишер Навоий кўчаси, 19-уй)

 

Фарғона вилояти: Фарғона шаҳридаги 28-умумтаълим мактаби (Фарғона шаҳар, «Истиқлол» МФЙ, Абдулла Қодирий кўчаси, 13-«А» уй)

 

Хоразм вилояти: Урганч туманидаги 36-умумтаълим мактаби (Урганч тумани, Қоровул қишлоғи, «Мевазор» МФЙ, Қувонч кўчаси, 111-уй)

 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти: Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази (Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Беруний кўчаси, 83-уй)

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры