2024 йилнинг август-декабрь ойларида Жаҳон Банкининг “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида мактабгача таълим ташкилоти педагоглари учун малака ошириш курслари ташкил этилиши белгиланган.
Шунингдек, 36 соатга мўлжалланган қисқа муддатли курсларда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг 6 мингдан зиёд методистлари ва 75 мингдан зиёд тарбиячилари ўқитилади.
Тўрт босқичдан иборат ўқувлар болаларда ижтимоий-ҳиссий, саноқ ва когнитив кўникмалари ҳамда нутқ, мулоқот, ўқиш, ёзиш малакаларини ривожлантиришга қаратилган модуллар асосида ўтказилади.
Қисқа муддатли малака ошириш курслари давомида ҳудудларда таянч давлат мактабгача таълим ташкилоти директорлари, методистлар ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилотларининг 450 нафар тренерлари ўқитилади.
Маълумотларга кўра, лойиҳа доирасида ҳозирда Хоразм вилояти, Хива шаҳрида мактабгача таълим ташкилотларининг педагоглари касбий маҳорати оширмоқда.