Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари ҳамда Harrow School’нинг (Буюк Британия) Осиёдаги халқаро мактаблари – AISL Harrow Счоолс’нинг лойиҳалар бўйича директори Дейзи Хо ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди.
Музокаралар якунида жорий йилнинг 15-17 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё таълим форумида AISL Harrow Schools вакилларининг иштирокини ташкил этиш бўйича келишувга эришилган.
Маълумот учун, 1572 йилда Британия қироличаси Елизавета I томонидан ташкил этилган Harrow мактаби Итон коллежи каби мамлакатдаги ўқувчиларни дунёнинг етакчи олийгоҳларига тайёрлаб берадиган энг нуфузли билим даргоҳи ҳисобланади. Ушбу таълим муассасаси кўплаб таниқли шахсларга сабоқ берган. Улар қаторида Британиянинг собиқ бош вазири – Уинстон Черчилл, Ҳиндистон собиқ бош вазири Жавахарлал Неру, Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний каби машҳур тарихий шахслар ҳам бор.
AISL Harrow Schools 1998 йилда ташкил этилган бўлиб, у Harrow мактабининг Осиёдаги халқаро ўқув даргоҳларини бошқаради. Ҳозирда унинг Хитой, Япония ва Тайландда 13 та филиаллари мавжуд.