Бухорода ЙТҲ оқибатида 2 нафар ўқивчининг ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчисига ҳукм ўқилди. Тергов натижаларига кўра автобусни бошқарган ҳаёдовчи йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузгани аниқланган.
Жорий йилнинг 18 март санасида Бухоро вилоятининг Когон туманида ўқувчиларни олиб келаётган автобус ҳамда юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.
Олиб борилган тергов ҳаракатларида автобусни бошқарган ҳайдовчи ёл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, ҳалокатга сабабчи бўлгани аниқланган.
У иккинчи даражали ёлдан келаётганига қарамай чорраҳада светофор ишламай турган вақтда ҳаракатни давом эттирган ва асосий ёʻлдан келаётган бетон ташувчи юк автомобили билан тўқнашган. Юк машинаси бу жараёнда зарб билан урилган ва ҳар икки транспорт воситаси ағдарилиб кетган. Ҳодиса оқибатида 2 нафар мактаб ўқувчиси вафот этган, бошқалари эса турли даражада тан жароҳатлари олган.
Олий суд матбуот хизматининг хабар беришича, Когон шаҳар судида ўтказилган суд мажлисида ҳодисанинг асосий айбдори бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди. У ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этган деб топилди.
Суд ҳукмига кўра 33 ёшли айбланувчи 3 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди ҳамда унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.