Аттестация жараёнлари учун тўловларни 2024 йилнинг 10 октябрь санасида ҳам амалга оширишингиз мумкин.
Маълумот учун, 2024 йилнинг иккинчи ярмида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси учун мурожаат юбориш муддати 1 августдан 1 октябрга қадар давом этди.
Навбатдан ташқари (ўз ихтиёри билан) аттестацияда иштирок этиш учун ариза юборган педагоглар томонидан тўлов қилишга улгурмай қолиш ҳолатлари бўлган ва бу бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига мурожаат қилишган.
Ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида педагоглар аттестациясида иштирок этиш учун тўловни амалга ошириш муддати жорий йилнинг 10 октябрига қадар узайтирилган эди.