“Ixtirochilikka qadam” республика танлови Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари, Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар, давлат ва нодавлат умумтаълим мактабларининг 5-11-синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтади.
Танлов 4 босқичда ташкил этилади:
➖Мактаб босқичи – ўқув йилининг 1-чорагида;
➖Туман (шаҳар) босқичи – ўқув йилининг 2-чорагида;
➖Вилоят босқичи – ўқув йилининг 3-чорагида;
➖Республика босқичи – ўқув йилининг 4-чорагида бўлиб ўтади.
Танлов давомида ўқувчилар таълим, ахборот технологиялари, яшил энергия, экология, иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда янги маҳсулот ёки хизмат турини яратишлари талаб этилади.
Танловда индивидуал ёки жамоа сифатида иштирок этиш мумкин. Бунда жамоа аъзоларининг сони 3 нафардан ошмаслиги керак.
Танловда қатнашиш учун жорий йилнинг 10-октябрдан 20-октябрга қадар ixtirochi.piima.uz онлайн платформасида рўйхатдан ўтиш лозим.