Ижтимоий тамоқларда Миллий университети талабаларидан бирига ўқитувчиларга салом бермаганлиги учун тушунтириш хати ёздирилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Миллий университети маъмурияти мазкур ҳолатга нисбатан муносабат билдирди.
Хабарда маълум қилинишича, устозларга салом бермагани учун ҳеч қандай масъул томонидан талабадан тушунтириш хати ёздириб олинмаган.
«Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар ва постларга жавобан шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Миллий университетида ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ва бошқа устозларга салом бермагани учун ҳеч қандай масъул томонидан талабадан тушунтириш хати ёздириб олинмаган.
Талабаларнинг устозларга ҳурмат билан муносабатда бўлиши, салом бериши ёки бермаслиги уларнинг шахсий маданиятига тааллуқли масала ҳисобланади» – дейилади университет матбуот хизмати хабарида.
87