“Жадидлар изидан” Республика танлови ўтказилади

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида жадид аллома, адиб ва мутафаккирларнинг бой маънавий меросини кенг тарғиб қилиш, маънавий дунёсини бойитиш мақсадида “Жадидлар изидан” Республика танлови ташкил этилади.

 

Мазкур танлов давлат умумий ўрта таълим мактабларида таълим олаётган 6-10-синф ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, улар миллати, дини, ижтимоий келиб чиқиши ва тилидан қатъий назар иштирок этиш ҳуқуқига эга.

 

Танлов уч босқичда — туман (шаҳар), ҳудудий ва республика даражасида ташкил этилади. Дастлабки босқич октябрь ойида туман (шаҳар) мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилади. Танловнинг асосий мезонларидан бири 100 баллик тизим бўлиб, иштирокчилар тест саволлари ва жадидлар ижоди бўйича билимларини намойиш этишади.

 

Ҳудудий босқич ноябрь ойида ўтказилиб, унда ўқувчилар тест синовлари, асар таҳлили ва бошқотирмалар орқали ўз билимларини намойиш қиладилар. Ушбу босқичда энг юқори балл тўплаган иштирокчилар республика босқичига йўлланма оладилар.

Республика босқичи декабрь ойида ўтказилиши режалатирилган. Унда ҳар бир синф тоифаси бўйича энг юқори балл тўплаган иштирокчилар хорижий давлатларга таълим саёҳатини қўлга киритадилар. Шунингдек, ғолибларни маҳаллий ҳокимликлар томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирлаш маросими ўтказилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры