Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти яқинда болаларнинг мобил телефонлардан фойдаланишини чеклашни қонунан тартибга солишга чақирди.
Бу чақириқнинг сабаби — ўйинлар ва ижтимоий тармоқлар болаларнинг руҳий саломатлигига сезиларли салбий таъсир кўрсатиши. Тадқиқотлар шуни кўрсатяптики, узоқ муддатли экран вақти болаларнинг диққатини тўплаш қобилиятини пасайтиради, уларни ижтимоий алоқалардан узоқлаштиради ва турли руҳий муаммоларга олиб келиши мумкин.
Айниқса, ижтимоий тармоқлар ва онлайн ўйинлар орқали келадиган психологик босим ва мундарижалар болаларнинг эҳтирослилик даражасини оширади, уларни ёлғизлик ёки тушкунлик ҳолатига тушириши мумкин. Шунингдек, онлайн макондаги зўравонлик ҳолатлари ва кибербуллинг болаларни жиддий равишда жабрлантириши мумкин.
Шу сабабли, ЖССТ болаларнинг мобил телефонлар ва планшетлардан фойдаланиш вақтини чеклашни муҳим деб ҳисоблайди ва ота-оналарга бу масалада диққатли бўлишни тавсия қилади. Ташкилот телефонлардан тўғри фойдаланиш бўйича чекловлар жорий этилиши кераклигини таъкидлаб, болаларнинг соғлом ижтимоий ва руҳий ривожланишига ёрдам бериши мумкин бўлган қонунлар таклиф қиляпти.
Манбаларга кўра, болалар ўртача 2 соатдан ортиқ вақтни мобил қурилмалар билан ўтказмасликлари тавсия этилади.