Ўзбекистонлик француз тили ўқитувчилари грант асосида Францияга малака оширишга юборилади

7 октябрь куни Францияда бўлиб ўтган Халқаро Франкофония ташкилотининг 19-саммити бўлиб ўтди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Нитсадаги Франкофония университети раҳбари Янн Либрати билан учрашди.

 

Учрашувда жаноб Либрати Ўзбекистон француз тили йўналишида минтақавий “ҳаб”га айланишига ишонч билдирди.

 

Маълумот ўрнида: ҳозирги кунда Ўзбекистонда француз тили 600га яқин мактабларда хорижий тил сифатида ва 100 га яқин мактабларда иккинчи хорижий тил сифатида ўқитиб келинмоқда.

 

Йиғилишда турли малака ошириш дастурлари ва ўзаро тажриба алмашувларни жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, француз томони ушбу йўналишларда янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

 

Муҳокама сўнгида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Нитсадаги Франкофония университети ўртасида 2025 йил давомида 200 нафар ўзбекистонлик француз тили ўқитувчиларини грант асосида Францияга малака оширишга юбориш бўйича келишув имзоланди.

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры