Ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақи қачон тушиши очиқланди

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, ўқитувчиларнинг ойлиги қачон тушиши ҳақида вазирликнинг масъул ходимларидан жавоб олган.

 

Маълумотларга кўра, барча техник носозликлар ўз ечимини топган ва ўқитувчиларга ойлик иш ҳақини тушириш (начисление) жараёни бошланган.

 

Айни дақиқаларда молия масалаларига масъул барча ходимлар ишда ва максимал даражада барча ҳудудлардаги ходимларга ойлик иш ҳақини улгуришса эрталаб тонггача, ёки узоғи эртага туширишга ҳаракат қилишмоқда.

Олинган маълумотларга кўра, ҳозиргача 50% га яқин ходимларга ойлик иш ҳақи ҳисоблаб, ўтказиб бўлинган (банкларда иш куни ёпилгани учун, пластик картада эрталаб кўриниши мумкин).

 

Хулоса қилиб айтганда, эртага барча ўқитувчиларнинг иш ҳақлари эгаларига етиб боради, Худо хоҳласа,- дейди Хушнудбек.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры