Тармоқларда аттестация синови бўйича нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда! - Ta’lim xabarlari
Тармоқларда аттестация синови бўйича нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда!

 

Ижтимоий тармоқлар ва айрим телеграм каналлар орқали 2024 йил август-декабрь ойларида ўтказиладиган Педагог кадрлар аттестациясининг малака (тест) синовлари ўтказилиши муддатлари тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда.

 

 

 

Бу саналар ўтган ёки ундан олдинги йилларда тест синовлари ўтказилган саналар эканлигини маълум қилган ҳолда педагоглардан мазкур хабарларга эътибор бермасликларини сўраб қоламиз.

 

Педагог кадрлар аттестацияси тўғрисидаги барча маълумотлар ваколатли вазирликларнинг (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги) расмий манбаларида эълон қилинади.

 

Шунингдек, янги тартибга кўра аттестация тўғрисидаги барча маълумотлар , шу жумладан тест синовларининг ўтказилиш муддатлари педагогларнинг шахсий кабинетларига SMS хабар юбориш орқали маълум қилинади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры