Сертификатлар учун 50 фоиз устама соатбай ёки ўриндош ишчиларга ҳам тўланади - Ta’lim xabarlari
Сертификатлар учун 50 фоиз устама соатбай ёки ўриндош ишчиларга ҳам тўланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қарорига кўра, барча сертификатлар ўзи дарс берадиган фани бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга умумтаълим мактабларда фаолият юритаётган (шу жумладан, соатбай ва ўриндош) педагог ходимларга (шу жумладан, мактаб директори ва директор ўринбосарларига ҳам) ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш назарга тутилган.

 

Улар:

 

1. Миллий сертификат (CЕФР, Multi level) – С1

 

2. IELTS – 7.0

 

3. TOEFL иБТ – 95

 

4. TOEFL ITP – 627 (Спеакинг – 64)

 

5. Cambridge Assessment English (CАЭ) – 180

 

6. TESOL, TESL, TEFL;

 

7. CELTA

 

8. DELTA Module 1-2-3 – Pass, Pass А, Pass Б

 

9. ТКТ Module 1-2-3 – Band 3-4

 

10. Linguaskill (01.08.2023 га қадар олинган) – C1

 

11. Аптис (01.08.2023 га қадар олинган) – C

 

12. iTEP (01.08.2023 га қадар олинган) – C1

 

13. TOEIC (01.08.2023 га қадар олинган) – 1305

 

Таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларнинг расмий рўйхатидан ўтган тест марказларига (аутҳоризед test centers) ташриф буюрмасдан, ташкилот вакилларининг бевосита назорати остида топширмасдан, масофадан (Home Edition, Remote testing ва бошқа) онлайн олинган сертификатлар учун устама тўланмайди.

 

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ўриндош бўлса ҳам соатбай бўлса ҳам, барча педагоглар сертификати учун 50 фоиз устама олиш ҳуқуқига эга.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры