1800 ўринга мўлжалланган мактаб биноси қурилишида қоидабузарликлар аниқланган

Самарқанд вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида Қорасув массивида «Меъмор комплекс» МЧЖ томонидан қурилаётган мактаб биносида бир қатор қоидабузарликлар аниқланган.

 

Маълумотларга кўра, 1800 ўринга мўлжалланган ушбу мактаб биноси қурилиши давомида бир қатор қоидабузарликларга йўл қўйилган. Объект бўйича қурилиши ишларини ташкил қилиш лойиҳаси ишлаб чиқилмаганлиги сабабли, қурилиш ҳудудига олиб келинган қурилиш материаллари тартибсиз ҳолатда сақланган. Шунингдек, объектда юритилиши керак бўлган ижро журналлари тегишли тартибда юритилмаётганлиги, фойдаланилаётган қурилиш материалларининг ишлаб чиқариш сертификатларининг йўқлиги аниқланган.

 

«Бундан ташқари бинонинг иккинчи қават деворларига терилган ғиштларининг вертикал ва горизантал оралиқ чоклари етарлича қоришма билан тўлиқ тўлдирилмаган. Юқоридаги каби қоидабузарликлар буюртмачининг техник, лойиҳачининг муаллифлик назорати ўз вақтида олиб борилмаганлиги сабабли келиб чиқади», – деди инспекция масъул ходими.

Хусусан, назорат тадбирлари давомида айрим сифатсиз ишлар аниқланиб, демонтаж қилдирилган.

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры