Чет тили фани ўқитувчилари ҳам малака синовларида тест топширадими? - Ta’lim xabarlari
Чет тили фани ўқитувчилари ҳам малака синовларида тест топширадими?

Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартибининг 37-бандига кўра, мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовлари чет тили фани ўқитувчилари учун тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш кўникмасини баҳолашга қаратилган ижодий синовлар шаклида ўтказилиши мумкин.

 

 

Шунингдек, мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани малака синовлари чет тили фани ўқитувчилари, маданият ва санъатга, жисмоний тарбия ва спортга ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари педагог кадрлари ҳамда таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ва чет тили фани ўқитувчилари учун тест синовлари шаклида ҳам ташкил этилиши ҳам белгиланган.

 

 

Низомнинг 31-бандида:

 

– педагог кадрлардан ҳужжатларни қабул қилиш ҳар йили 1 март ва 1 октябрь саналарида тўхтатилиши;

 

 

– ваколатли вазирликлар томонидан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагоглари учун мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда педагогик маҳоратини баҳолаш;

 

 

– ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагоглари учун ўқув фани бўйича малака синовларини ўтказиш шакли ҳамда жадвали ҳар йили 10 март ва 10 октябрга қадар тасдиқланиб, уларнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади, тегишли вазирликлар ва идораларга ҳамда СМС-хабарнома орқали педагог кадрларга юборилиши белгилаб қўйилган.

 

Эслатма! Чет тили (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчилари учун малака синов шакли (тест ёки тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш кўникмасини баҳолашга орқали амалга оширилиши) ҳар йили январь июнь ойлари аттестацияси учун 10 мартга қадар, август декабрь ойлари аттестацияси учун 10 октябрга қадар эълон қилинади!

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры