2024 йилнинг иккинчи ярмида ўтказиладиган педагогик кадрлар аттестацияси учун тўловларни амалга ошириш муддати 10-октабргача узайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, аттестацияда иштирок этиш учун аризалар 1 августдан 1-октабргача қабул қилинди. Бироқ, баъзи ўқитувчилар томонидан тўлов қилишда кечикиш ҳолатлари кузатилган ва бу бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига мурожаат қилинган.
Ўқитувчилар ушбу муддат ичида тўловларни амалга оширишлари лозим.