Бунга оид ҳукумат қарорига кўра, коллеж ва техникумларга қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ўқийдиган хотин-қизлар давлат гранти асосида таълим олади.
Коллеж ва техникумларга тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар 10 октябрга қадар муассаса директори номига давлат гранти асосида таълим олиш учун ариза билан мурожаат қилади.
Давлат гранти асосида таълим оладиган хотин-қизларга ажратиладиган пуллар мақсадли сарфланиши учун директорлар шахсан жавобгар бўлади.