ЙТҲ оқибатида икки нафар мактаб ўқувчиси вафот этди

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида мактаб ўқувчиларининг ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

 

Манбага кўра, ЙТҲ кеча, 2 октябрь куни эрта тонгда, соат тахминан 5:00-6:00 лар атрофида содир бўлган. Туманнинг Тожикент маҳалласида яшовчи, ҳудуддаги 27-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари экани айтилаётган икки қиз репетиторга кетаётганида уларни машина уриб юборган.

 

Оқибатда ўқувчи қизларнинг иккиси ҳам вафот этган. ЙТҲда қизларнинг ҳалок бўлганини ва улар Тожикент маҳалласидан эканини ушбу маҳалла раиси тасдиқлаган.

 

Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати раҳбари ҳолатдан хабари йўқлигини, бошқарма масъуллари билан боғлана олмаганини маълум қилган.

 

Ҳолат юзасидан ҳалигача расмий муносабат берилгани йўқ.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры