Яна бир университет ҳудудида ёнғин содир бўлди

 

Самарқанд шаҳрида жойлашган Архитектура-қурилиш университети ҳудудида янгидан қурилаётган (қурилиши тугалланмаган) фаоллар залида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

 

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 октябрь куни соат 23:45 да Самарқанд шаҳар Лолазор кўчасида жойлашган Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳудудида янгидан қурилаётган (қурилиши тугалланмаган) фаоллар залида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар берилган.

 

Самарқанд вилоят ФВБ ахборот хизмати хабарига кўра, 6 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа жойига соат 23:54 да етиб борилиб, соат 00:30 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

 

Ёнғин натижасида эски қурилиш махсулотлари ёниб зарарланган.

 

«Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда», – дейилади ФВБ ахборот хизмати хабарида.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры