Фақат, ҳамма талабалар эмас. Танлаб олинган битирувчи курс амалиётчи талабалари.
Янги тартибга асосан, битирувчи талабалар бир ойдан уч ойгача иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётида бўлиши мумкин.
Бунда Олий таълим вазирлиги томонидан талабалар ўртасида ҳар йили танлов ўтказилади.
Амалиёт ўташ учун 500 та (Тошкент шаҳри учун – 45 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 35 тадан) ўрин ажратилади.
Танловдан муваффақиятли ўтган битирувчи талабаларга амалиёт ўтаётган корхона томонидан БҲМнинг 2 баробари миқдорида (680 минг сўм) иш ҳақи тўланади. Бу пул Олий таълим вазирлигидан ташкилотга ўтказиб берилади.