Кимлар педагог бўла олмайди? Соҳага оид муҳим 7 қоида

 

1. Педагог ким?

Таълим ташкилотида меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи ҳамда тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган жисмоний шахс педагогдир.

Ўзбекистонда педагогнинг мақоми тан олинади. Педагогларнинг ўз касбий фаолиятини юритиши учун ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилади, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланади ва ҳуқуқлари амалга оширилиши учун кафолатлар берилади.

Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади.

 

2. Кимлар педагог бўлиши мумкин эмас?

Қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди:

суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар;

– суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;

– педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлганлар;

психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турганлар;

– қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади.

 

3. Педагогларга қисқартирилган иш ҳафтаси қўлланилади

1 октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади;

– болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагоглар доимий равишда иш берувчи ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказилади;

– педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади ҳамда иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

 

4. Мактаб педагогларига ҳар ойлик қўшимча устама берилади

– мактаб ўқитувчилари учун директор жамғармаси ҳисобидан 40 фоизгача қўшимча устама тўланади, бу ҳақида батафсил бу ерда танишиш мумкин.

– мактаб ходимлари 1 октябрь байрам муносабати билан МҲТEКМнинг 50 фоизигача мукофотланиши мумкин.

 

5. Педагогларга давлат мукофотлари берилади

Касбий фаолиятда юқори натижаларга эришганлиги учун педагоглар давлат мукофотларига, хусусан, «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» ва «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвонлари ҳамда бошқа давлат мукофотлари билан тақдирланиши мумкин.

 

6. Педагоглар фаолиятига аралашиш жавобгарликка сабаб бўлади

Таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

7. Педагог ўз касбий фаолиятини амалга оширишда қандай ҳуқуқлари

 

– ўқув, илмий ва услубий йўналишлардаги давлат ахборот-ресурс ҳамда ахборот-кутубхона марказларининг хизматларидан бепул фойдаланиш;

 

– қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижодий таътил олиш;

 

– педагогик фаолияти давомида ўзига бириктирилган синфдаги (гуруҳдаги, курсдаги) таълим олувчиларнинг билимини мустақил баҳолаш;

 

– таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) томонидан педагогнинг касбига ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилиш.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры