Магистратурадаги ўқиш даври ҳам меҳнат стажига ўтадими?

Ўзбекистон Республикасида меҳнат стажи билан боғлиқ масалалар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади.

 

Мазкур қонуннинг 37-моддаси “э” бандига асосан, олий таълим муассасаларида кундузги таълимда ўқиш иш стажига қўшиб ҳисобланадиган фаолият тури саналади. Яъни, талабанинг магистратурада таълим олган 2 йиллик ўқиш даври меҳнат стажи ҳисобланади. Шунингдек, магистратуранинг 2-курсида мактабда 1 йил ишлаган даври ҳам меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.

 

Агарда талаба магистратурани контракт орқали битирган бўлса, дипломни дарҳол олишга ҳуқуқи мавжуд. Магистратурада контракт асосида ўқиганларга нисбатан меҳнат стажи ёки бошқа шунга ўхшаш шартларни талаб қилиш мутлақо асоссиздир. Чунки, “Магистратура тўғрисидаги Низом”да диплом олиш учун “меҳнат стажи шарт”лиги талаби кўрсатилмаган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры